12.12.2016 кунлик архив

Диққат янгилик! Ўзбекистон шароитида илк бора қийноқларда иштирок этган ёлланма адвокатга интизомий иш қўзғатилди!

Бу янгилик Ўзбекистон шароитида биринчи  марта дуч келинаётган янгиликдир. Биринчи марта қийноқ қурбони бўлиб, ваҳшиёна қийноқлар қўлланилгани натижасида қилмаган жиноятларини қилганлигини тан олишга мажбур бўлганини баён қилганида, ёлланма адвокатнинг жиноятлари ҳақида баён қилганида судьялар қулоқ тутмаган, бу жиноий хатти харакатларга ҳуқуқий баҳо бериб зудлик билан ажрим чиқариш ўрнига қийноқ қурбонини жиноятчи дея уни узоқ йилларга қамоқ жазосига хукм қилинган бир пайтда ўша маҳкумдан ҳақиқий ҳолат бўйича фикрларини баён қилишни сўралиши, ўша маҳкумнинг берган кўргазмаси асосида ёлланма адвокатга нисбатан интизомий иш қўзғатишга қарор қилиниши – бу Ўзбекистон шароитида тасаввур қилиш мумкин бўлмаган янгиликдир. Бу янгилик Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари устивор мамлакатлар сафига қўшилиши мумкинлигига умид уйғотадиган янгиликдир. 

Эслатиб ўтамиз: Илҳом Ибодовнинг қийнаб ўлдирилгани ва Раҳим Ибодовнинг адолатсиз судлов натижасида 8 йилга қамоқ жазосига хукм қилингани борасида «Ўтюраклар Клуби» Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти Мўътабар Тожибоева номидан 25 июль куни БМТ инсон ҳуқуқлари кўмитаси ҳамда Қийноқларга қарши кўмитасига шикоят топширилган.