13.09.2016 кунлик архив

«Эзгулик» фаоллари «Навоий»да Иcроилжон Холдоров билан учрашди

211

ПРЕСС РЕЛИЗ № 17. 13 сентябрь 2016 йил

2016 йилнинг 11-сентябрь куни Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари  “Эзгулик” жамияти фаоллари қамоқларда қолаётган фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашувлар доирасида Навоий шаҳридаги 64/29-сонли жазони ижро этиш муассасасида Исроилжон Холдоров билан учрашди. Исроилжон Холдоров ҳамскасблари билан қарийб бир соат давом этган учрашувдан ўта мамнун эканлигини билдирди.

“Сабаб ва воситаларидан қатъий назар, оиламни истисно қилганда, озодликдаги ҳамкасбларим билан учрашиш нақадар ажойиблигини ҳис қилиб турибман” дейди суҳбатдошимиз.