07.11.2016 кунлик архив

БМТ, ЕХҲТ, ЕИ, Фридрих Эберт жамғармаси вакиллари 32 миллионлик ўзбек халқининг аянчли тақдиридан шармандаларча кулдилар…

Ўзбекистонда сиёсий қатағон машинасининг гуриллаб ишлашига нафақат 27 йилдан буён мамлакатни бошқариб келаётган авторитар ҳукумат ва у ўрнатган диктаторлик режими, балки унинг ғилдиракларини зимдан мойлаётган, геополитик манфаатлар йўлида инсон ҳуқуқлари ўта қўпол тарзда бузилишига кўз юмаётган кўпчилик сиёсатдонлардан тортиб, тижорий ширкатларгача маънавий айбдор деб ҳисоблаймиз.

Мамлакатда диний экстремизм ва терроризм хавфи баҳонасида ўзбек ҳалқини қатағон қилиш сиёсатига баъзи бир ғарб сиёсатчилари иккиюламачилик сиёсатини қўллаб келмоқдалар. Зеро, уларнинг маънавий рағбати ва билвосита қўллаб-қувватлови билан қатағон машинаси ҳаракати хамон гуркираб ишламоқда.

Акмал Саидовга ўхшаганлар мана шунингдек кимсаларнинг қўлловларига асосланиб БМТда ва бошқа анжуманларда қутуришни давом эттиради ва уларнинг ёлғон хулосаларини қўлида баланд кўтариб, оғзидан кўпик сочиб дод вой қилишни давом эттиради.

Ўзбек миллатининг тақдири билан ўйнашаётган, режим қурбонларини ҳақорат қилаётган Стефан Приснер, Анатолий Ковлер, Жон Мак Грегор, Хенриетте Кифер ва Амзулиан Рифаиларга нисбатан ўз муносабатимизни билдирайлик.

Уларга қарата: «32 МИЛЛИОНЛИК ЎЗБЕК ХАЛҚИНИНГ АЯНЧЛИ ТАҚДИРИ УСТИДАН КУЛИШНИ БАС ҚИЛИНГ» деб баралла хайқирайлик!