Search Results for: ИБОДОВ
Диққат, янги кампания – «Ким айбдор?! Навбатдаги ким?!» Қийноқ қурбони Илҳом Ибодов ва бошқалар тақдирига бир назар
1999 йилда БМТ Бош Ассамблеяси 26 июнни «Халқаро қийноқ қурбонларига ёрдам куни» дея эълон қилганди.
Баёнотида БМТ ҳукуматлар зиммасида қийноқ қурбонларини ҳимоя қилиш вазифаси борлигини эслатган.
Бироқ БМТнинг «Қийноқларга қарши қўмитаси»га кўра, тергов пайтида ва ё қамоқда экан қийноққа тутилган шахслар, агар халқаро ташкилотларни бу ҳақда хабардор этсалар, қатағонларга дучор бўлмоқдалар.
“Ким айбдор?! Навбатдаги ким?!” кампанияси ҳақида аудиосуҳбат
Чораси ОНА йиғлар, ОНА у! (Хурсанд Ражабова изтироблари)Опубликовано: 17 июнь. 2016 г.https://soundcloud.com/blogsahwii/t9tnafblaa4khttps://www.youtube.com/watch?v=BX49n93jRrchttps://www.youtube.com/watch?v=ElZI2COBcighttps://soundcloud.com/tugyon/chorasiz-ona-yiglar-ona-uhttp://mutabar.org/uz/2016/06/14219Бугунги дастуримиз қийноқ қурбонлари бўлган бухоролик ака-ука Ибодовларнинг аянчли тақдирига бағишланади. Эслатиб ўтамиз, бу туркумдаги эшиттиришларимиз дастурларимизнинг аввалги сонларида эфирга узатилган эди.Уч ой аввал «Ўтюраклар клуби» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилотига Хурсанд Ражавбовадан қилинган мурожаатдан кейин «Ўтюраклар клуби» бу иш бўйича шу кунгача мунтазам равишда шуғулланиб келмоқда.Ибодовлар тақдирига доир барча материаллар билан ташкилотнингwww.mutabar.org ёки www. jarayon.com ҳамда www.alteruz.infoсаҳифаларида тўлиқ танишишингиз мумкин.Кеча, 16 июнда Хурсанд Ражабова таҳририятимизга яна бир Мурожаат йўллаган. (Мурожаатнома билан тўлиқ тарзда сайтларимизда ёки мазкур эшиттириш давомида тинглашингиз мумкин).Ушбу Мурожаат юзасидан биз Хурсанд ая ҳамда у кишининг қизлари Дилфуза Ибодовалар билан суҳбатлашдик.(Суҳбатни дастур давомида тинглайсиз).
Posted by Мўътабар Тожибоева Мутабар Таджибаева on Saturday, August 20, 2016
Озодлик: Илҳом Ибодов оиласи МХХ босими остида қолган
Бухоролик 44 ёшли тадбиркор Илҳом Ибодовни қамоқда Миллий хавфсизлик ходимлари қийнаб ўлдиргани ҳақда халқаро ташкилотларга бонг урган марҳумнинг яқинлари ҳуқуқ-тартибот идораларининг босими остида қолганликларини айтишмоқда. Марҳумнинг синглиси Дилфуза Ибодова ҳозирда хавфсизлик идоралари акасининг қамоқдаги шубҳали ўлими борасида халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилмаслик ҳақида адвокати орқали босим қилаётганини айтди.
Бухоролик тадбиркорлар Раҳим ва Илҳом Ибодовлар ўтган йил август ойида қамалган, бир ой ўтиб қамоқдан Илҳомнинг ўлиги чиққани ҳақда уни оиласи Озодликка ва Франциядаги «Ўтюраклар клуби»га хабар қилганди.
Шошилинч! Диққат! Навбатдаги фитна қурбони Дилфуза Ибодова
Бухоро шахридаги МХҲ, милиция ва адолатсиз судлов, қийноқ қурбонлари бўлган Илхом Ибодовнинг 2015 йил 13 сентябрь куни Бухоро вилоят МХҲ ертўласида ўлдирилгани ва ҳақиқий қотилларни жавобгарликка тортилмаганликлари, Рахим Ибодовнинг 8 йилга қамалганлиги юзасидан уларнинг оила аъзолари Республика давлат органларига ўнлаб шикоятлар йўллаганлар.
Улар ўша ёзган шикоятларига 2016 йил февраль ойигача 85 та жавоб олганлар. Бу 85 та жавобларни барчаси тутуруқсиз ва бирор давлат идораси ушбу шикоятлардаги важлар юзасидан текширув ўтказмасдан, қуйи органларга жўнатиш билан чекланиб келганларини исботлайди.
“Илҳом акамни Бухоро СНБ қийнаб ўлдирган” (Дилфуза Ибодова билан 2-суҳбат)
“TUG’YON” радиосининг бугунги дастури Бухоро вилоятининг Бухоро шаҳри Элобод кўчаси 17-уйда яшовчи 67 ёшли нафақадаги фуқаро Хурсанд Ражабованинг “Ўтюраклар” клуби инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Халқаро ташкилотига йўллаган мактуби асосида тайёрланди.
Мўътабар Тожибоева: Илҳом Ибодов ён дафтарчаси учун ўлдирилди
Бухоро шахрида “Таниқли тадбиркорлар ака-ука Илҳом ва Рахим Ибодовлар қамоққа олинибдилар, уларни ваҳобийлик диний экстремистик оқимига алоқадорликда айбланяптилар экан” деган миш-миш болалагандан болалади.
Ушбу аянчли фожеанинг сабабчилари ҳам, қурбонлари ҳам ака ука ишбилармон, тадбиркорлар — 1972 йил 16-июнда туғилган, Бухоро вилояти Бухоро шахри Элобод кўчаси 17-уйда яшаган, Бухоро шахридаги 2008 йилда ташкил этилган “Ал Ражаб автоглобал Сервис” хусусий корхонаси рахбари Ибодов Илҳом Ражабович ва 1968 йил 31-августда туғилган, Бухоро вилояти Бухоро шахри Элобод кўчаси 15-уйда яшовчи “Ал Ражаб автоглобал Сервис” хусусий корхонаси бош хисобчиси Ибодов Рахим Ражабовичлардир..
«Илҳом акамни Бухоро СНБси қийнаб ўлдирган» (Дилфуза Ибодова билан 1-cуҳбат)
“TUG’YON” радиосининг бугунги дастури Бухоро вилоятининг Бухоро шаҳри Элобод кўчаси 17-уйда яшовчи 67 ёшли нафақадаги фуқаро Хурсанд Ражабованинг ўтган ҳафта “Ўтюраклар” клуби инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Халқаро ташкилотига йўллаган мактуби асосида тайёрланди.
Муҳтарам олий суд раиси бизларни ғайриқонуний ҳибсга олишга ва укам Илҳомни ўлдирилишига бош сабабчи солиқ идораси мансабдорларига чора кўринг!
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси К.Ф.Камиловга
ЖИБ Бухоро шаҳар судининг 2016 йил 15-февраль кунидаги Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 177-моддаси 3-кисми “а, б” бандлари, 184-моддаси 3-кисми, 189-моддаси ва 243-моддаси билан судланган Раҳим Ражабович Ибодов томонидан
Тел: (91 407 90 18); (90 636 35 53)
НАЗОРАТ ТАРТИБИДА ШИКОЯТГА ҚЎШИМЧА
2008 йил 11-март куни укам Илҳом Ражабович Ибодов бошчилигида Бухоро шахар “Ситора” бозори ҳудудида “Ал-Ражаб автоглобал сервис” хусусий корхонасини 167 реестр, № 0000117 ва (ИНН) 300755666 сонли солиқ тўловчининг идентификация рақами билан “Юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида”ги гувоҳномага асосан ташкил қилиб, ушбу корхонанинг “Низоми” бўйича фаолият кўрсатишни бошладик.
Мўътабар Тожибоева: Бугунги HRW ташкилотининг Ўзбекистонликларга «ақл ўргатиш»га маънавий ҳаққи борми ўзи?!
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Германияга ташрифи арафасида турли ташкилотлар Ўзбекистонга алоқадор баёнотлар билан чиқа бошладилар.
Йиллар давомида Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари бузилишига қарши (2000 – 2014 йилларгача фаолиятимиз давомида бизлар билан елкама елка туриб) курашиб келган HRW ташкилоти ҳам мана шу Германия сафари арафасида ташкилотнинг 2018 йилга бағишганган хисоботини эълон қилганмиш.