08.02.2003 кунлик архив
Марғилон МХХ вакиллари билан тўқнашув
08.02.2003
01.07.2002. Киргулидаги ҳибс, 14.10.2002. Олтиариқдаги пикет, 2002 - 2003 йиллар, АРХИВ, Жамоат хавфсизлигига таҳдид, ЖИНОЯТ ИШИ, Қамоққача, МАҲКАМАЛАР, МЎЪТАБАР ТОЖИБОЕВА, Ўтюраклар клуби, ЭПИЗОДЛАР, Эргашев Раҳим ва банк
No comments
2003 йил 8 февраль
2003 йил 30 январь куни Ҳалқаро ташкилотларга, чет эл элчихоналарига ва Ҳалқаро матбуотларга, инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларига, журналистларга ёзган мурожаатномамда мени тайзиққа олинганлигимнинг асосий сабабчиси деб Миллий Хавфсизлик хизмати идорасидагиларни билишимни айтган эдим.
2003 йил 1 февраль куни мен Тошкентдан қайтдим ва ўзим катта бўлган ота-онамнинг хонадонига Марғилон шаҳар Зарафшон кўчаси 286 уйга бордим. Эртасига, яъни 2 февраль куни кундуз соат 16-ларда Марғилон шаҳар худудий Миллий хавфсизлик хизмати ходими Мамадалиев Равшан хонадонимизга ташриф буюрибди.