28.12.2012 кунлик архив
Толиб Ёқубов: Билмаслик презумпцияси
Мустақиллик йилларида Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари қийналмай, ҳеч нарса бўлмагандай ўн минглаб инсонларни қамоқхоналарга жўнатди. Бундай қараганда мамлакатнинг жиноий қонунчилиги ҳатто баъзи демократик давлатларнинг шу тоифадаги қонунчилигидан ёмонга ўхшамайди.
У ҳолда муаммо нимада? Нега прокуратура, милиция, Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) ва бошқа идоралар терговчилари, жиноий ишюритувга алоқаси бўлган турли мавқеъидаги судьялар ҳар қадамда, виждонлари қийналмай, қўпол равишда, жазоланиш мумкинлигини ўйламай процессуал қонунлар меёрларини бузиб келдилар? Бу масалада Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти (ЎИҲЖ) ўзининг 2004 йил 7 январда эълон қилган докладида ушбуларни ёзган эди: (Парча)