12.12.2012 кунлик архив

Ўзбек қочқини устидан суд санаси номаълумлигича қолмоқда

Қозоғистондаги вақтинчалик тергов изоляторида сақланаётган ўзбекистонлик қочқин Хайрулло Турсуновнинг маҳкамаси Ақтўбе шаҳар судида бўлиб ўтади.

Бу ҳақда Остона шаҳар Есил туман суди қарор қабул қилган. Бунгача қочқиннинг маҳкамаси Есил туманида бўлиши кутилаётган эди, аммо ҳакам Турсуновнинг айнан Ақтўбеда сақланаётганини инобатга олиб, маҳкамани ушбу шаҳарга кўчирган. Аммо суднинг қачон бошланиши номаълумлигича қолмоқда.

Жиззах милицияси Саида Қурбонованинг яқинларидан пул талаб қилмоқда

“Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракати Жиззах вилояти бўлимининг раҳбари Саида Қурбонова айни пайтда Пахтакор туман ички ишлар бўлими ҳибсхонасида сақланмоқда.

Қурбонованинг яқинлари билан учрашган Жиззахдаги манбанинг 11 декабрь куни “Жараён” сайтига маълум қилишича, душанба куни Саида опанинг ўғли Соҳиб онасини кўриш ҳамда унга иссиқ кийим-кечак ва озиқ-овқатлар бериш учун Жиззах вилояти Пахтакор туман ички ишлар бўлимига келган. Бироқ туман ИИБ бошлиғининг ўринбосари уни таҳқирлаб, ҳайдаб юборган.

Эълон: Ҳуқуқий саводхонликни ошириш мақсадидаги харакатлар

Хурматли муштарий!

Ҳуқуқ фаоллари ва оддий фуқаролар ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларнинг халқаро ҳуқуқ меъёрлари билан танишиб, ўз касбий фаолиятларида фойдаланишларига кўмаклашиш мақсадида 2013 йил январь ойидан ЕХҲТ ва БМТнинг услубий қўлланмалари, халқаро конвенция ва қонунлар ҳамда Ўзбекистонда амалда бўлган инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига дохил қонунларнинг ўзбек тилидаги таржималарини чоп эта бошлаймиз.

“Жараён” таҳририяти