29.12.2012 кунлик архив
Бўстонликларнинг нафақалари кейинги йилга қолиб кетди
Жиззах вилоятининг Зарбдор тумани Бўстон шаҳарчасидаги 1-мактабда фаолият юритаётган пенсионерлар ноябр ойи пенсиясини 2013 йилда оладиган бўлдилар.
Пенсионерлар ноябр ойи учун бериладиган нафақанинг қачон берилиши ҳақида шу мактабнинг бош ҳисобчиси Акбардан сўраганларида, у: «Йил якунида банклар якшанба куни ҳам ишлайди, шунинг учун сизлар 23 декабрь, якшанба куни «АГРОБАНК»ка бориб, пластик карточкаларингизга пулни тушириб олишларинг мумкин», дейди.