15.08.2013 кунлик архив
Меҳнат муҳожирлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Аёллар коалицияси тузилгани тўғрисида баёнот
Биз, Ўзбекистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Қирғизистон фуқаролик жамияти вакиллари Россия расмийларининг марказий осиёлик меҳнат муҳожирларига нисбатан амалга ошираётган сўнгги хатти-ҳаракатларидан қаттиқ ташвишдамиз.
Биз Россия расмийларининг Гольяновода мигрантлар учун “муваққат” лагерь барпо қилгани, қарийб бир ярим минг кишининг қўлга олинишига сабаб бўлган Москвадаги “тозалаш”ларни уюштиргани ҳамда Россия Федерал миграция хизматининг бутун мамлакат бўйлаб ноқонуний меҳнат муҳожирлари учун мўлжалланган 83 та лагерь барпо этажаги ҳақида баёнот бериши каби чора-тадбирларни МДҲ мамлакатларидан келаётган ноқонуний меҳнат муҳожирлари муаммосини ҳал қилиш йўлидаги чинакам истак эмас, балки қонунга зид ва сиёсий коньюктура талаби билан амалга оширилаётган ишлар, дея ҳисоблаймиз.