23.08.2013 кунлик архив

Нега жимсиз?

Ҳуқуқ ҳимоячиларининг Россия зиёлиларига мурожаати

Ҳурматли жаноблар!!!

Биз сизларга – олимлар, ёзувчилар, рассомлар, бастакорлар ва артистларга  мурожаат қилаяпмиз, чунки сизларни Россия зиёлилари ичида энг сара кишилар, деб ҳисоблаймиз ва сизни биладиган омма фикрингизга қулоқ беришига умид қиламиз.

Сизларга кун сайин кучайиб бораётган аксилмуҳожирлик жазавасини тинчитишда ёрдам беришингизни сўраб, мурожаат қилаяпмиз.