Тожибоева хонимнинг Hurriyet daily news Бош муҳаррири Мурат Йеткинга йўллаган мактубида ёзишича, шу йилнинг 8 декабр куни Ўзбекистон Президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримова билан чоп этилган интервю ўзининг «шаъни ва қадр-қимматига доғ туширувчи ёлғон маълумотларни» ўз ичига олган.
Ўзбекистонлик фаол рўзномадан раддия бериш ва кечирим сўрашни талаб қилмоқда. Акс ҳолда у «Ҳуррият» га қарши маҳкама даъвоси очиш билан таҳдид қилган.