Собиқ банкир Рустам Усмоновнинг ўғли Россиядан бошпана сўрамоқда

Мустақилликнинг илк йиллари Ўзбекистон ҳудудида фаолият юрита бошлаган хусусий банк “Рустамбанк” эгаси Рустам Усмоновнинг 34 ёшли ўғли Дилшод Россиядан бошпана сўради.

Бу ҳақда Дилшод Усмонов 8 декабрь куни “Жараён” мухбири билан суҳбатда маълум қилди. Собиқ банкирнинг ўғлига кўра, бундай қарор қабул қилишига унинг отаси билан сўнгги учрашуви сабаб бўлган.

“Мен отам билан 12-14 ноябрь кунлари Жаслиқдаги колонияда учрашдим. У эзгин кайфиятда эди. Бу одам ўз тақдири Ўзбекистон ичида адолатли ҳал этилишига ишонмай қўйган. Мен отамни жуда қариб кетган, синдирилган аҳволда кўргач, бундай давом этиши мумкин эмаслигига амин бўлдим. Ахир кимдир нафақат қамоқхоналар, балки мамлакатнинг ўзида ҳам содир бўлаётган адолатсизликлар ва қонунсизликлар ҳақида очиқ гапириши керак.

Сўнгги учрашув пайтида отам менга ўз қони билан “SOS! 15 ЙИЛДАН БЕРИ СУДНИ КУТАЯПМАН! Ё СУДЛАНГЛАР, ЁКИ ЎЛДИРИНГЛАР! ОЛЛОҲДАН ҚЎРҚИНГЛАР – У СИЗЛАРНИНГ УСТИНГИЗДАН ҲАМ ҲАКАМДИР!” дея ёзилган чойшабини бериб юборди.

Биринчидан, Россия мен учун отамни қутқариш ва Ўзбекистондаги вазиятни ўзгартиришда далда ва ёрдам топа оладиган Ўзбекистонга яқин бўлган мамлакат. Иккинчидан, менинг отам Рустам Усмонов Россия Федерацияси фуқаросидир. Менда унинг Ўзбекистондаги Россия элчихонаси муҳри босилган паспортининг фотосурати бор.

Унинг Россия фуқароси экани тўғрисидаги бу муҳрни унинг паспортига 1995 йили элчининг ўзи қўйиб берган. Мен Россияда мени қочқин дея тан олишларини сўраб, миграция идораларига талабнома топширдим. Талабномам муҳлати 2013 йилнинг март ойида тугаши керак. Башорат қилишни истамайман, аммо бу ерда менга рад жавоби беришлари ҳам мумкин.

Мақсадим – ўзбек режимига чидаб яшаб келаётган барчага ёрдам бериш. Мен Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланганман. Аммо эндиликда ўзимни бу ишга бутунлай бағишлашга аҳд қилдим. Мен ўзбеклар бой ва бахтли яшашлари, уларда доимо газ ва электр бўлишини орзу қиламан. Кимдир ҳақиқатни гапиришни бошлаб бериши керак эди, майли, бу кимдир мен – маҳбус Рустам Усмоновнинг ўғли бўла қолай”, – деди “Жараён” билан суҳбатда Дилшод Усмонов.

Эслатиб ўтсак, 1998 йили товламачилик ва ноқонуний валюта савдоси каби моддаларда айбланиб, 14 йилга қамалган собиқ банкир Рустам Усмоновнинг жазо муддати жорий йил бошида тугаши керак эди. Бироқ Жаслиқ қамоқхонасида ўтирган Усмоновнинг жазо муҳлати тугашига саноқли ойлар қолганида унга “қамоқхона ички тартибини бузганлик”ка оид айбловлар қўйилиб, қамоқ муддати яна 5 йилга узайтирилди.

Рустам Усмоновнинг ўғли Дилшод билан бўлиб ўтган интервьюнинг тўлиқ матни билан сайтимизнинг русча бўлимида танишишингиз мумкин бўлади.

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.