14.03.2003 кунлик архив

Хорижий радио станцияларнинг икки мухбири Тошкентда калтакланди

(АА): Озодлик радиосининг ҳурматли ихлосмандлари!

Эшиттиришимизни Ўзбекистон ҳаëтига оид лавҳалар билан бошлаймиз.

7 март¸ жума куни Тошкент вақти билан эрталабки соат 11 ларда Озодлик радиоси Ўзбек хизматининг Тошкент бюроси мухбири Шайбон ҳамда Америка Овози радиоси Ўзбек хизматининг Тошкентдаги мухбири Беҳруз пойтахтнинг Чорси бозори ëнида ўзларининг касбий фаолияти билан машғул бўлган бир пайтда бир гуруҳ аëллар ҳамда фуқаро кийимидаги номаълум шахслар томонидан калтакланганлар. Журналистларга ҳужум уюштирганлар уларнинг иш қуролларини юлиб қочишган.

Европа тикланиш ва тараққиёт банки президентига Мурожаатнома

Снимок,,,,,,,

14 март 2003 йил

Ушбу ҳалқаро молиявий ташкилот 17 март куни Ўзбекисотонда инсон ҳуқуқлари борасидаги аҳволнинг ривожланишига қараб, унга маблағ ажратиши ҳақида баёнот берган.

Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) рахбарияти ўзбек хукумати ва хусусан президент Ислом Каримов олдига бир нечта талабларни қўйган бўлиб, улар орасидан матбуот эркинлигига риоя қилиш, нохукумат ташкилотларига мустақил фаолият юрита олишлари учун имконият яратиб бериш ҳамда давомли равишда қўлланиладиган қийноқларни ошкора тарзда қоралаш кабилар бор.