05.01.2014 кунлик архив
Мўътабар Тожибоева: Мен кимнидир олдида ўзимни оқлайдиган хатога йўл қўйганим йўқ
Жорий йилнинг декабрь ойи бошларида Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримова Туркиянинг “Ҳуррият” газетасига интервью бериб, унда, жумладан, ҳозир Францияда яшаётган ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Мўътабар Тожибоевани “жиноий уюшма шерикларидан бири”, дея айблаганди.
Бунинг ортидан Мўътабар Тожибоева «Ҳуррият» газетаси ва Гулнора Каримовадан расман кечирим сўрашни талаб қилган, акс ҳолда, газетани ўз шаъни ва қадр-қимматига доғ туширувчи ёлғон маълумотларни тарқатганлиги, президент қизини эса унга туҳмат қилганлиги учун судга беришини билдирганди.