30.01.2014 кунлик архив
Каримовнинг таваллуд куни муносабати билан келаётган “табриклар”
30 январь куни 76 ёшга кирган Ўзбекистон республикаси президенти Ислом Каримов туғилган куни муносабати билан унинг номига кўплаб қуруқ, ҳиссиз ва носамимий табрик хатлари келмоқда.
Постсовет ҳудудидаги энг қари президент бўлган Ислом Каримов йигирма беш йил давомида Марказий Осиёдаги аҳоли энг кўп истиқомат қиладиган мамлакатни бошқариб келаяпти. Коммунистик тамойилларга содиқ бўлган Каримов ўзгача фикрлилик ва сўз эркинлигини тўла ўзига бўйсундириб, мамлакатни полиция давлатига айлантириб, қўл остига чексиз ҳокимиятни жамлади.