18.01.2014 кунлик архив
Ўзбек расмийлари Солижон Абдураҳмоновни амнистияга тушиш имкониятидан маҳрум қилдилар
Би-Би-Си радиоси ўзбек хизматининг 17 январь куни хабар қилишича, қамоқ жазосини ўтаётган қорақалпоғистонлик мустақил журналист Солижон Абдураҳмонов Сангороддан Қаршидаги колонияга қайтарилган.
Би-Би-Сига кўра, Ўзбекистон фуқаролик жамияти фаолларининг нукуслик мустақил журналист Солижон Абдураҳмоновга нисбатан амнистия қўлланилиши юзасидан барча умидлари пучга чиққан.
Журналист жазони ўташ учун яна колонияга қайтарилган.