27.01.2014 кунлик архив
Суръат Икромов сиёсий маҳбус Мурод Жўраев билан учрашди
Шу йилнинг 24 январь куни Ўзбекистон Мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббускор гуруҳи раиси Суръат Икромов Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳридаги УЯ 64/6-сонли колониясида сақланаётган сиёсий маҳбус Мурод Жўраев билан учрашди.
Ўзбекистон Мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббускор гуруҳи (ЎМҲҲТГ) матбуот варақчасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти 2014 йилнинг 7 январида Чирчиқдаги колонияда жазо ўтаётган сиёсий маҳбус Мурод Жўраев билан учрашишга изн бериш илтимоси билан Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жазони ўташ бош бошқармасига мурожаат қилгани айтилади.