Category Archives: ОАВ биз ҳақда

Рўзибой Азимий: Ўзбегимнинг Мўътабари – Мўътабар Тожибоева!

Мўътабар Тожибоева Покистонлик Нобель мукофоти совриндори Малаланинг отаси Зиауддин Юсуфзай ва Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Крейг Мюррей билан бирга

Ӯтмишда, тарихда ӯз қавми равнақи, мамлакат ободлиги, тараққиёти ғамида ӯрнак бӯларли ишларни амалга оширган аёллар кам эмас. Бундай аёллар, хотин-қизлар бугунги ҳаётимизда ҳам бор.

Ана шундай аёллардан бири ӯзбегимнинг оддийлардан яна ҳам оддий ва мӯътабар қизи, элдошлари дардини ӯз дарди дея билгувчи, юртдошлари қувончига ҳамиша ҳамроҳу ошуфта, оловқалб аёл, кимгадир опа ё сингил, кимгадир дӯст ё дугона бӯлиш бахтига мушарраф инсон – Мӯътабар опа Тожибоевадир.

Озодлик: Ўзбеклар нега ўз юртига виза ололмаяпти?

Ўзбекистонга сайёҳлик визаларини олиш соддалаштирилгани ҳақидаги хабарлардан илхомланиб Тошкентга отланган асли ўзбекистонлик ўнлаб чет эл ватандошига сайёҳлик визаси берилмаётир.

Озодликка бу ҳақда шикоят қилганларнинг аксари муҳожирликда яшаб чет эл фуқролигини олган ва Ислом Каримовнинг 2014 йилда чиққан фармони билан ўзбек фуқаролигидан махрум этилган мухолифатчилар, ҳуқуқ ҳимоячилари, журналистлар ҳамда уларнинг қариндошларидир.

Рўзибой Азимий: Мӯътабар Тожибоева адолатпеша, жасур ва миллатпарвар аёл

“Ӯтюраклар Клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотининг собиқ раҳбари Мӯътабар Тожибоева билан адашмасам бундан уч йилча олдин Fecobook ижтимоий тармоғи орқали танишгандим. Сӯнгра менда Мӯътабар Тожибоева ва у раҳбарлик қилаётган ташкилот фаолияти билан яқиндан танишиш истаги пайдо бӯлганди. Шу тариқа, ташкилот сайтида Мӯътабар опанинг қаламига мансуб муаллифлик асарлари ва китобларини ҳамда сайтда эълон қилинган мақолаларини диққат билан ӯқиб бордим.

Америка овози: Бухорода пора бермайман деган тадбиркор қийнаб ўлдирилган

Ўзбекистонда ҳуқуқ тартибот органларидаги порахўрликни фош қилишга жазм этган тадбиркор қамоқхонада қийноқлардан ўлгани ҳақида хабарлар бор.  Маъмурий жавобгарликка тортилган 48 ёшли Илҳом Ибодовнинг ўлимига сабаб расман юрак хуружи деб кўрсатилган. 

Ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра эса, қамоқхонадан чиққан навбатдаги жасад мамлакатда қийноқлар мунтазам қўлланишини тасдиқловчи далиллардан биридир.

“Фарғона”: “ТУҒЁН” радиоси ва Мўътабар Тожибоевага омад тилаймиз!

Интернетда ҳуқуқ ҳимояси мавзусидаги TUG’YON онлайн радиоси иш бошлади

16 январда TUG’YON онлайн радиоси эшиттиришларини бошлади, бу радио “Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти ва “Муқобил Ўзбекистон” мувофиқлаштириш кенгашининг ҳамкорликдаги лойиҳасидир.

Ишга тушиш санаси сифатида Ўзбекистонда 24 йил олдин норозилик намойишлари бошланган кун танланди:

1992 йилнинг 16 январида озиқ-овқат нархлари кўтарилганидан норози бўлган минглаб талабалар Тошкент кўчаларига чиққанди.

Намойиш шавқатсизларча бостирилган. Янги сайланган президент Ислом Каримовнинг буйруғига кўра армия намойишчиларга қарата ўт очган, натижада икки талаба ҳалок бўлиб, ўнлаб талабалар жароҳатланган. TUG’YON радиосининг биринчи эшиттириши ўша кунларнинг хотирасига бағишланди.

Аmerika ovozi: Tug’yon» radiosi – o’zbek muxolifatining yangi ovozi

O’zbek tilida yana bir muqobil axborot vositasi “Tug’yon” onlayn radiosi ish boshladi.

Bu xorijdagi o’zbek muxolifatiga qarashli navbatdagi tashabbus. Asosiy maqsad – demokratiya va so’z erkinligini targ’ib qilish; muxolif qarashdagilar va islohot tarafdorilari uchun munozara maydoni yaratish. Radio muxolifat o’rtasidagi ixtilofga barham bermoqchi.

Yanvar oyining o’rtalaridan faoliyat boshlagan radio “Muqobil O’zbekiston” tashkiloti loyihasidir.

Озодлик радиоси: Бензин танқислиги фожеаларга сабаб бўляпти

Фарғонада юзага келган бензин тақчиллиги вилоятда жуда кескин вазиятни юзага келтирди. Аҳолининг бу ҳолатдан норозилиги кундан-кунга ортиб бораётгани кузатиляпти.

Фарғонадаги “Ўтюраклар” клуби раиси Мўътабар Тожибоева 26 сентярь куни бензин талашиб, бир фуқаро ўлганини тасдиқлади ва шу куни Қўқонда ҳам бензин орқасидан яна бир фалокат юз берганини айтди.

“Кечанинг ўзида иккита фожеа юз берган. Бири Фарғонада, иккинчиси Қўқонда. Қўқонда ёқилғи қуйиш шахобчаси ёқиб юборилган. Шунинг учун бугундан бошлаб шахобчаларга милиционерлар қўйилган”, – деди М.Тожибоева.

Озодлик радиоси: “Ўтюраклар” очлик эълон қилди

Тошкентда Андижон воқеаларида фаол иштирок этишда айбланаётган 15 фуқаро устидан суд бошлангач, Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларга нисбатан тазйиқлар янада кучайди, улар кучли назоратга олинди.

Олий суддаги жараёнда давлат айбловчиси Фарғонадаги “Ўтюраклар” клуби раҳбари Мўътабар Тожибоеванинг ҳам номи тилга олганди.

М.Тожибоева ўзининг шаънига айтилаётган айбловлар асоссиз эканини таъкидлади ва суд бошлангандан буён у раҳбарлик қилаётган клуб аъзоларига кучли тазйиқлар бўлаётганини билдирди.

Озодлик радиоси: “Адолат йўли”дан адолат талаб қилинди

15 сентябрь куни бир гуруҳ фуқаролар Фарғона вилояти прокуратураси биносини пикет қилиб, мазкур идора нашри бўлмиш “Адолат йўли” газетаси фаолиятидан норозилик билдирди.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Мўътабар Тожибоеванинг сўзларига қараганда, пикет иштирокчилари ўзларини вилоят прокуратураси раҳбарлари қабул қилишини сўраган.

М.Тожибоеванинг билдиришича, газета прокуратура нашри бўлса-да, унда кишилар шахсини камситувчи мақолалар ҳам чоп этилади.

“Газета Фурқат туманилик ҳамшира Хуршида Мелиеванинг шахсини булғаб, мақола эълон қилган. Биз жабрланувчининг вакили сифатида газетадан 100 миллион сўм маънавий зарарни ундириб беришни сўраб судга мурожаат қилганмиз. Газета судни менсимай, вакилини жўнатмади. Бу иш уч ойдан бери чўзилиб келяпти”, – деди М.Тожибоева.

Озодлик радиоси: Конгрессменларга наманганча “меҳмондўстлик” кўрсатилди

27 август куни АҚШ Конгресси вакилларининг Намангандаги маҳаллий инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари билан учрашувини бузишга ҳаракатлар бўлди.

“Ўтюраклар” клуби раҳбари Мўътабар Тожибоеванинг таъкидлашича, маҳаллий ҳокимият вакиллари захира маркази ноқонуний фаолият кўрсатяпти, деган важ билан унинг дарвозасидаги идора белгисини олиб ташлаган.