03.01.2004 кунлик архив

Ҳуқуқ ҳимоячиларини калтаклаганлар устидан жиноий иш очилди

2003 йил 20 август кунги Фарғона вилояти Олтиариқ туман прокуратураси биноси рўпарасида ўтказилган норозилик пикети палласида 50дан зиёд фоҳишалар ва қўшмачиларнинг хужумига учрадик.

Маълумки, Фарғона вилоятининг Олтиариқ тумани прокуратураси олдида 20 август куни бўлган норозилик пикети вақтида «Ўтюраклар» Клубининг рахбари Мўътабар Тожибоева ва Клуб фаолларидан айримлари вахшийларча калтакланган ва тошбўрон қилинган эди.

Мана шу воқеадан сўнг қаттиқ шикастланган М.Тожибоева Марғилон шаҳар бирлашган касалхонасида мия чайқалиши, бош тўқималари гематомаси ва тан жарохатлари ташхиси ва Мавжуда Отақулова Олтиариқ туман касалхонасида мия чайқалиши ташхиси билан даволандилар.

Ҳуқуқ ҳимоячисининг мол-мулки рўйхатга олинади

Снимок,,,,,,,

«Ўтюраклар» Клуби рахбари Мўтабар Тожибоева 2003 йилнинг 20 августида Олтиариқ туманида рухсат этилмаган намойиш ўтказганлиги учун махкамага тортилгани ва маъмурий ҳуқуқбузар деб топилгани ҳақида аввал хабар бергандик.

Кейинчалик, аниқроғи 11 ноябрда, айнан ўша суд Мўътабар Тожибоевадан жарима ундириш ҳақида қарор чиқарсада, бу қарорларнинг ҳаммасини ноқонуний деб хисоблаган «айбланувчи» жарима тўлашни рад этди.

Шу сабабдан, Марғилон шаҳар судининг ижрочиси Х.Умурзақовга ўтган йилнинг сўнгги кунлари Мўътабар Тожибоеванинг мол-мулкини рўйхатга олиш топширилди. Агар шунда қилинса, кейинги босқичда, жарима айбланувчининг мол-мулки хисобидан мажбуран ундирилиши мумкин.

Ҳуқуқ ҳимоячиси эса, ўз навбатида, вилоят судига шикоят билан мурожаат қилиб, туман судининг қарорини бекор қилишни сўраган.

Марғилонда наркомафиянинг кушандаси судланмоқда

Снимок,,,,,,,

Шу кунларда Марғилон шаҳар судида Зухро маҳалласи худудий нозири устидан махкама давом этяпти.

Гиёҳвандликка қарши курашган милиция капитани Бахром Мадаминов сохта айблар билан махкамага тортилган.

Милиция мулозимининг ўзи бу холатни наркобаронлар таъсирида бўлган ҳуқуқ-тартибот органларининг уни ишдан четлатиш мақсадида уюштирган иши деб баҳоламоқда.

У икки йил давомида Марғилонда наркобизнес одамларига қарши қаттиқ курашган ва ижобий натижаларга эришган, хатто, прокуратурада ишлаётган ходимларнинг яқинларини жиноят устида қўлга олган ва уларга нисбатан жиноий иш очилишига сабаб бўлган.