Category Archives: ЕВРОПАДА
«Диктаторнинг узун қўли» – Энди ўзбек тилида!
Даниялик журналист Майкл Андерсен ва “Ўтюраклар Клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Халқаро ташкилотининг раҳбари Мўътабар Тожибоеваларнинг ташаббуси ва ҳамкорлигида “Ал-Жазира” телеканали учун 2014 йилда суратга олиниб, намойиш қилинган «ДИКТАТОРНИНГ УЗУН ҚЎЛИ» (People and Power – The Long Arm of the Dictator ) фильми «Ўтюраклар Клуби” фаоллари ва ташкилот ҳамкорларининг ташаббуси ва саъй-ҳаракатлари билан ўзбек тилига ўгирилди.
Қийноқлар ороли асираси. Рустам! ( 14 )
Эртаси куни навбатчи постовийлар камераниг темир эшигини очиб, мени бошлиқнинг хонасига олиб боришларини айтишди. Бироқ негадир мени бошлиқни эмас, ўринбосари Боқибоевнинг хонасига олиб киришди. Курси соҳиби постовойга “чиқиб кетавер” ишорасини қилгач, менга ўгирилиб сохта табассум қилди. «Опа, сиз билан учраштиришимни сўраб бир акахонимиз келганди. Бироқ қўришишларингизга рухсат беролмайман. Сабаби, сиз тепанинг назоратидасиз. Билиб қолишса, каллам кетади.
Лекин акахонимиз ҳам ўта ҳурматга сазовор инсонлар, улар жуда ҳам муҳим гапим бор деб, ҳоли жонимга қўймаяптилар. Шунинг учун акахон билан бир нарсага келишдик. Ҳозир улар менинг қўл телефонимга қўнгироқ қилишади. Сиз уни олиб эшитасиз, умуман овоз чиқрмайсиз, фақат у гапиради, келишдикми? Кейин бу ерда бўлиб ўтган суҳбатни бутунлай унутасиз, ҳеч қаерда, ҳеч кимга гапирмайсиз. Айниқса ёнингиздаги шерикларингизга”, – деди сирли қилиб.
Жаҳонгир Муҳаммад: Қонли саҳифа (Паркент воқеаларига 26 йил)
“TUG’YON” радиосининг бугунги эшиттиришида АҚШдан ўзбек адиби, давлат ва сиёсат арбоби Жаҳонгир Муҳаммад иштирок этдилар.
Бугунги дастуримиз 1990 йил 19-20 февралда Тошкент вилоятининг Бўка ва Паркент туманларида бўлиб ўтган қонли воеқаларнинг 26 йиллигига бағишланди…
Қийноқлар ороли асираси. Фарғона шаҳар тергов изоляторида ( 13 )
2005 йил, 24 октябрь.
Мен Фарғона тергов изоляторидаман. Бугун ҳам ҳар доимгидек эрталабки назоратга тергов изоляторининг беш нафар маъмурлари навбатчиликни қабул қилаётган назоратчилари билан биргаликда камерага кириб келишди. Мен бу ернинг қоидаларга анча ўрганиб, кўникиб қолдим. Мунтазам равишда бир кунда икки маҳал – эрталаб соат 9.00да ва кечги соат 18.00 да одатий текширув ўтказилади.
Бундай пайтларда маҳбусалар қўлларини икки ёнларига чўзганча тик туришлари керак. Бош ва қомат ҳам тик бўлиши шарт. Навбатчи маҳкума эса камерадаги маҳбусалар сони ҳақида ахборот бериши лозим. Шундан кейингина ҳар бир маҳкумадан ўзи ҳақида қўйидагича маълумот бериши талаб этилади: исми-шарифи, қайси моддаларга асосан айблангани… Айнан мана шу жараёнда маҳкумалар савол бериш, мурожат ва ариза топшириш, ўзларини қизиқтирган масалаларни кўтариш имкониятлари бор.
Ҳазратқул Худойберди: 16 февралдаги портлашлардан кейин Каримов қатағони авж олди
“TUG’YON” радиосининг бугунги эшиттиришида Швециядан таниқли мухолифат намоёндаси Ҳазратқул Ҳудойберди иштирок этдилар.
Бугунги дастуримиз 1999 йил 16 февралда, Тошкентда содир этилган портлашларнинг 17 йиллигига бағишланди.
Толиб ЁҚУБОВ: Европада пишириб қўйибдими, ёҳуд демократия қанақа тузум?
Мақола бошида бир гапни айтиб қўяй – мен мақолани демократик тузум ҳукм сураётган Европа, АҚШ, Канада ё бошқа мамлакатларда яшаётган ватандош ўзбеклар учун ёзаётганим йўқ, улар бу мамлакатларда тартиб, ҳаёт ва инсонга муносабат қанақалигини мендан кўра яхшироқ билишади, улар бу ерда яшашаяпти, ишлашаяпти, ўқишаяпти, бола-чақа орттирашаяпти.
Мен ушбу мақолани Ўзбекистонда яшаётган икки тоифа:
1) ёшми-қарими, қатъий назар, “зато бизда тинчлик” дея аюханнос солаётган троллар;
2) келажакда эркин, демократик ва инсонни инсон ўрнида кўрадиган ҳукумат ва жамият қуришни истаган ва шу йўлда ҳаракат қилаётган ёш ватандошлар учун ёзмоқдаман.
Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 533 йиллигига (адабий-бадиий-мусиқий дастур)
“TUG’YON” радиосининг бугунги дастури буюк бобокалонимиз, ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили, тарихчи, давлат арбоби, истеъдодли саркарда, бобурийлар сулоласи асосчиси, темурий шаҳзода, шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 533 йиллигига бағишланди.
Мамадали Маҳмудов: Адолатсизликка қарши кураш болалигимдан мерос
Бугундан эътиборан, “TUG’YON” радиосида ўзбек ёзувчиси Мамадали Маҳмудовнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган туркум эшиттиришларимизни эътиборингизга ҳавола этиб борамиз. Шу туркумдаги биринчи сон эшиттиришимизда сиз Мамадали Маҳмудовнинг болалик ва ёшлик чоғлари ҳақидаги хотираларини тинглайсиз.
Эврил Турон тахаллуси билан танилган ўзбек адиби Мамадали Маҳмудов 1940 йил 12 декабрда Жиззахнинг Фориш туманидаги Боғдон қишлоғида туғилган.
Қийноқлар ороли асираси. Аёллар қамоқхонаси – Руҳий касалликлар бўлимида!!! ( 12 )
Тўкила бошлаган тишлари ҳуснига соя солиб турганини айтмаса, сарвқомат Гавҳарнинг елкасини кўмиб турган қўнғироқ сочлари ширмой юзига янада кўрк бағишларди… Афсус… Аччиқ ва аянчли тақдир соҳибаси бўлган ана шу соҳибжамол бугун хуштори Жайнак билан психиатрик бўлимда ҳам даволаняпти, ҳам ишрат қиляпти.
Бугун – 11 июль куни кундузи психиатрик бўлимга кутилмаганда бир нечта муассаса вакиллари кириб келишди-да, мени ва нарсаларимни текширишларини билдириб, маҳкумалар кўзи ўнгида сумкамдаги нарсаларимни кроватим устига ағдариб, нарсаларимни тинта бошлади. Ҳамма нарсаларимни, ҳатто озиқ-овқатларимни ҳам у ёқдан бу ёққа сочиб ташладилар. Сигаретларимни эса доналаб сочиб ташлашди. Бу менинг аёллар қамоқхонасидаги биринчи дуч келганим – ШМОН эди.